29 ko'rilgan
МОШИНАМНИ "NEXIA" ТУРТИБ ҚОЧИБ КЕТДИ. 102'ГА ХАБАР БЕРГАНДИМ, МЕНГА ҲАМ ЖАРИМА ЁЗДИ. ШУ ТЎҒРИМИ?

@Yurist_Xizmati 3123-савол:

Ассалому алейкум. Мен бошкариб кетаётган Damas автомашинамни Nexia а/м туртиб , содир булган ЙТХ жойидан кетиб колди. Nexia русумли а/м нинг Давлат раками белгисини кура олмаганлигим сабабли аниклаштириш учун ортидан харакатландим. Давлат ракамини аникланганимдан сунг вокеа жойига келиб, 102 га хабар бердим. ДАН ходими келганидан кейин бирга тиббий экспертизадан утиб келдим. Тиббий экспертиза алкоголли ичимлик истеъмол килмаганлигимни тасдиклади. Суд карорига кура Nexia хайдовчисига МЖтКнинг 134,137-моддаси 1-кисми билан маъмурий жавобгарликка тортилди. Содир булган жойидан кетганлигим сабаби аник курсатилган булса хам 137-модда 1-кисми билан мен хам маъмурий жавобгарликка тортилдим. Хукукбузарликни содир этган автомашинанинг Давлат белгисини билмасдан 102 га хабар бериш ноуринли булмасмиди? Менга нисбатдан 137-модда 1-кисми билан маъмурий жавобгарликка тортилишим тугрими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

МЖТКнинг 137-моддаси номи ҳам айнан йўл-транспорт ҳодисаси юз берган жойдан кетиб қолиш деб номланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015-йил 24-декабрдаги 370-сон қарорига 1-ИЛОВА "Йўл ҳаракати ҚОИДАЛАРИ"нинг 13-бандига мувофиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчилар транспорт воситасини дарҳол тўхтатиши, авария ишораларини ёқиши ва авария сабабли тўхташ белгисини ўрнатиши, транспорт воситасини ва ҳодисага дахлдор буюмларни жойидан қўзғатмаслиги шарт.

‍♂ Сиз нима бўлган ҳолатда ҳам 102 га қўнғироқ қилиб уни кутишингиз керак эди. Қоидабузарни аниқлаш сизни эмас йўл патрул хизмати ходимларининг вазифаси ҳисобланади.

✅ Шундай экан бу ҳолатда суд тўғри қарор чиқарган.

❗️Фақатгина шикастланганлар бўлганда шикастланганларни яқин орадаги даволаш-профилактика муассасасига йўлакай транспорт воситасида жўнатиш, бунинг имкони бўлмаган ҳолларда ўз транспорт воситасида олиб бориш мумкин.
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 23 Noy, 23 da maqola yozgan. | 29 ko'rilgan