90 ko'rilgan
❗️АЛИМЕНТ МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ ЁКИ КЎПАЙТИРИШ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК

Савол; Мен ҳозирги кунда биринчи турмушимдан уч нафар вояга етмаган фарзандларимнинг моддий таъминоти учун алимент тўлайман. Мени иккинчи турмушимдан хам яна икки нафар вояга етмаган фарзандларим бор. Биринчи турмушимдаги фарзандларимнинг таъминоти учун ойлик иш ҳақимни ярмини тўлаётганлигим сабабли иккинчи турмушимдаги фарзандларимнинг таъминоти учун етарли маблағ ажратолмаябман. Шундай бўлишига қарамасдан мен тўлаб келаётган алимент миқдори камайтирилмаяпти. Шу масалада нима қилсам бўлади ?

Жавоб; Оила кодексининг 99-моддасига асосан, агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун — тўртдан бир қисми; икки бола учун — учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин. Қолаверса, мазкур кодекснинг 105-моддасига кўра, алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса суд тартибида ушбу алимент тўлови бошқа болаларни хам манфаатини инобатга олиб камайтирилиши мумкин.

Яна бир этиборли ҳолат шуки, бир бола учун тўланиши керак бўлган алиментнинг миқдори 2021 йил 01-февраль кунидан ойлик иш ҳақларини оширилиши хисобга олинганда ЭКИХ (Энг кам иш ҳақи) нинг 26,5 фоизи (198 000) сўмдан кам бўлмаслиги керак.

❗️Юқорида келтирилган асосларга кўра алимент миқдори ўз-ўзидан кўпайиб ёки камайиб қолмайди, бунинг учун оилавий шароитингиздан келиб чиқиб судга даъво ариза киритишингиз керак.

 Судларга юқоридаги масалада ва бошқа масалаларда хам даъво ариза киритганингизда, ариза киритишингизга сабаб бўлган ҳолатларни қисқа келтириб, суддан нимани сўраётганлигингизни аниқ, лўнда қилиб баён этишингиз керак.

 

(Хурматли судя! Мен жуда ноқулай шароитдаман, ростини айтсам эзилиб кеттим, кеча бир қўшним билан хам урушиб қолдим, кейинги пайтларда кайфиятим жуда ёмон, ҳар куни ўнбирда ухлаб эрталаб тўртда тураман деган гаплар ёзилиши шарт эмас аризага)
Bu mavzu Sud va huquqiy maslaxatlatlar bo'limida 16 Noy, 23 da maqola yozgan. | 90 ko'rilgan