441 ko'rilgan

ОЗМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ
Ҳаддан ташқари семириб кетиш тана ҳаракати фаоллигига, модда алмашинувига гкатта зарар етказади. Семизлик туфайли томирлар қисилиб- торайиб кетади, ҳужайраларга кислород ташиш сусаяди, натижада руҳнинг мизожи бузилиб, тана фаолияти мўътадил ишлай олмайди.
Семизлик нафас қисиши, хафақон, сакта, фалаж каби касалликларга йўл очади, рутубатлар ичга кетиб қолинти хавфи пайдо бўлади. Семиз кишилар руҳ йўлларининг торлиги, мизожларининг ҳаддан ташқари совукдиги, қоннинг камлиги ва балғам кўплиги туфайли очлик ва ташналикка чидолмайдиган бўлиб қолишади.
Ибн Синонинг «Тиб қонунлари’да семиз кишини оздириш учун қуйидаги тадбир келтирилган: ичак тутқичларидаги кичик вена томирчалари овқатни батамом сўриб олмаслиги учун таомни меъда ва ичакдан тез ўтказиш, микдори кўп-у, аммо қуввати
оз овқат ейиш, таомдан олдин ҳаммом қилиш, серҳаракат бўлиш, бадантарбия машқлари билан шуғулланиш лозим. Маъжунлардан (мураккаб дорилардан) кичик атрифул маъжуни, лакк дориси ва тарёқ ишлатиш, эрта наҳорда сиркага муррий қўшиб ичириш керак.
Суюқ овқатлар семиртиргани учун уларни камроқ истеъмол қилинг, аксинча, қуюқ овқатлар оздиргани учун кўпроқ шундай овқатлар енг.

МАХСУС ТЕСТ
Қоматидан нолийдиган айрим хотин-қизлар тарозидаги ортиқча вазнни кўрган заҳоти сабабини англамай, турли парҳезларни қўллашга киришади. Аммо бу ҳар доим ҳам кутилган натижаларни бермайди. Айрим ҳолларда ҳатто бундай парҳезларнинг организм учун салбий таъсири ҳам кузатилади.
Озиш учун керакли парҳезни танлаш, албатга, муҳим. Лекин бунинг учун энг аввало организмдаги моддалар алмашинуви жараёни қандай кечаётганини аникдаб олиш ва шифокор билан маслаҳатлашиш лозим бўлади. Эътиборингизга ҳавола этилаётган кичик тест айнан шу ҳолатни аниқлашда сизга асқотади, деган умиддамиз.
1. Апельсин шарбати қабул қилганингиздан сўнг организмингизда қандай ўзгаришларни ҳис этасиз?
А) У менга куч-кувват батшлайди.
Б) Шарбат ичганимдан сўнг иштаҳам очилади.
С) Ҳеч қандай ўзгариш сезмайиан.
2. Иштаҳангизни қандай баҳолайсиз?
А) Кўп ҳам, кам ҳам емайман.
Б) Тўйиб овцатланииши ёк/пираман.
С) Таомга қараб ҳар хил.
3. Уйқудан оддин овқатланиш сизга қандай таъсир кўрсатади?
А) Овқатдан кейин ёмон ухлайман.
Б) Ажойиб! Оч кррип билан ухлаб бўладими?!

С) Тез ҳазм бўлмайдиган овкртларни есамгина, ёмон ухлашим мумкин.
4. Овқатга бўлган муносабатингиз?
А) Ейиш керак бўлгани учунгина овқатланаман.
Б) Роҳатланиб овқатланаман, овқат ҳақида тез- тез ўйлайман.
С) Овқатни маза қилиб ейман, лекин буҳакда кўп ўйламайман.
5. Дейлик, тушликдан воз кечишингизга тўғри келиб қолди?
А) Муаммосиз.
Б) Туиалик қилмасам, таъсирчан бўлиб крламан.
С) Вак/пида овкртлансам, ўзимни яхши ҳис қиламан.
6. Қандай овқатланишни хуш кўрасиз?
А) Тез-тез, аммо оз-оздан овщтланиш маъкул.
Б) Кунига 2-3 марта тўйиб овқатланмасам бўлмайди.
С) 2-3 марта тўйиб овқатланишдан ташқари, бир неча марта енгил тамадди қилиб оламан.
7. Ёғли таомларга муносабатингиз?
А) Бундай таомлардан сўнгуйкусираб, ўзимни лоҳас сезаман.
Б) Анча пайтгача тўҳ юраман.
С) Ёғли таомларга хушим бўлмаса-да, улар менга муаммо туғдирмайди.
8. Гўшт ва пишлоққа хушингиз қалай?
А) Тез ҳазм бўлмаслиги сабабли ошҳозонимда оғирлик ҳиссини сезаман.

Б) Яхши, бу маҳсулотлар кувватимни оширади.
С) Айниқса, сабзавотлар билан бирга севиб истеъмол қиламан.
9. Сиз ширинликларни ёқтирасизми?
А) Албатта! Уларсиз яшай олмайман.
Б) Йўқ. Улардан сўнг иштаҳам очилади.
С) Бир неча бўлак шоколад ейишим мумкин, аммо емасам ҳам, ҳеч нарса ўзгармайди.
10. Қаҳвага муносабатингиз…
А) Қахра ичсам, камроқ овқатланаман.
Б) Уни ширинлик билан бирга истеъмол қиламан.
С) Қаҳва менга тетиклик бағишлайди.
11. Тез вазн ортгиришга мойилмисиз?
А) Кўп овқатлансам ҳам, ортиқча вазн деярли қўшилмайди.
Б) Ҳар қандай ширинлик қоматимда ўз «асорати’ни қолдиради.
С) Бир неча ҳафта тинмай кўп миқдорда овқатланиш ўз натижаларини тезда кўрсатади.
12. Қоматингиз қайси типга тегишли?
А) Бўкса қисми елкага нисбатан кенг.
Б) Кенг елкали.
С) Бўкса ва елка бир хил кенгликда.
Натижа энг кўп танланган жавобларга қараб аникданади:
А жавоби (углеводли парҳез)
Маслаҳат. Сиздаги модда алмашинуви жараёнидан келиб чиқиб, ортиқча вазндан халос
бўлиш учун углеводли парҳезга риоя қилишингизни маслаҳат берамиз. Рационингйзни 60% ини углеводлар (мева-сабзавотлар, бошокди ва дуккакли маҳсулотлар) ва 40% ини оқсил модда л др (балиқ, гўшт, ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари) тапткил этишига эътибор беринг. Таомни иложи бўлса, зайгун ва кунгабоқар ёғида пиширсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Очлик хуружига асло йўл қўйиб бўлмайди, шунинг учун мунтазам овқйтланиш тартибига қатъиян риоя қилинг.
Тавсия этилмайди: ёғли таомлар. Ҳафтасига бир маротаба ёғсиз балиқейиш тавсия этилади.
Б жавоби (оқсилли парҳез)
Маслаҳат. Сизга утлеводлар микдори кам бўлган, оқсилга бой таомлар тавсия этилади. Овқатланиш пайтида таомингиз таркибини 60-70% оқсил ва 30- 40% углеводлар ташкил этишига эътибор беринг.
Тавсия этилмайди: макарон маҳсулотлари, картошка ва оқ нон.
С жавоби (аралаш парҳез)
Маслаҳат. Оқсил ва углеводлар ўртасидаги балансни ушлаб туринг. Сиз учун таомлар таркибида оқсил ва углеводлар 50X50 бўлишига эътибор беринг.
Тавсия этилмайди: хамирли овқат ва пиширикдар, газланган яхна ичимликлар ва шакар чой.

Manba: Mutola.uz sayti 

Bu mavzu Sog`lik va salomatlik bo'limida 28 Apr, 17 da maqola yozgan.
12 May, 17 Qayta tahrirladi! | 441 ko'rilgan